Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фирибгардан эҳтиёт бўлинг. Янги уй учун кимга пул бериш керак?

Фирибгардан эҳтиёт бўлинг. Янги уй учун кимга пул бериш керак?

Фото: «Google.com»

Янги қурилган уйлардан хонадон харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдорда пул олган шахс қўлга олинди.

2018 йил 15 октябр куни Олмазор туманида 31 ёшли Жаҳонгир К. 28 ёшли Элмира Х.га янги қурилган уйдан хонадонни кредитга олиб беришни ваъда қилган. Ундан 12.500 АҚШ доллари олган Жаҳонгир ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Нотаниш одам муаммонгизни ҳал қилишига ишонманг. Масаладан келиб чиққан ҳолда ваколатли мутахассисларга мурожаат қилинг», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг