Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермерларнинг онаси-ю қизидан сўккани айтилаётган ҳокимга нисбатан текшириш ўтказилмоқда — Бош прокуратура

Фермерларнинг онаси-ю қизидан сўккани айтилаётган ҳокимга нисбатан текшириш ўтказилмоқда — Бош прокуратура

Ижтимоий тармоқларда яна бир сўконғич ҳокимнинг аудиоси тарқалди. Дастлаб «Xorazm-nеws» каналида «жаранглаган» ҳақоратга тўла гаплар «муаллифи» Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Мақсуд Саидов экани айтилмоқда.

Ҳоким тумандаги фермерлар билан ўтказган йиғилишида ер майдонлари тайёр эмаслиги важидан келиб чиқиб, уларни онаси-ю қизидан келиб, болахонадор гаплар билан сўкади.

Сўкинишларни ёзиш не, ҳатто эшитиб бўлмаслиги эътиборидан уларни келтиришни лозим топмадик. Фақат Бош прокуратурага сўров юборилдики, ҳоким бувага тегишли дейилаётган  ҳолат юзасидан янгилик борми?

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси текшириш ўтказлмоқда, натижаси ҳақида қўшимча  ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг