Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?

Фото: «Спутник»

Боғчага (мактабгача таълим муассасасига) 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Болалар боғчага Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси берадиган йўлланма асосида қабул қилинади. Комиссия ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари фуқароларни қабул қилади.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

— боғчага қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;

— боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг асли ва нусхаси;

— боланинг отаси ёки онаси паспортининг асли ва нусхаси;

— яшаш жойидан маълумотнома;

— ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишласа).

Боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ва ота-онаси паспортининг асл нусхаси қабул комиссияси томонидан кўрилиб, ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг эгасига қайтарилади.

Шу билан бирга навбат кутмасдан йўлланма олувчи фуқаролар ҳам бор. Улар:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

кўп болали оилаларнинг болалари (оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар);

ҳарбий хизматчиларнинг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар.

Қабул комиссиясининг қарори ҳақида уч кун ичида ариза берувчиларга маълум қилинади.

Йўлланма берилгандан сўнг 15 кун ичида боғчага тақдим этилмаса, ўз кучини йўқотади.

Боғчада тарбияланаётган болани бошқа боғчага кўчириш қабул комиссияси томонидан янгидан йўлланма бериш орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳафиза Ҳусанова,

Адлия вазирлиги масъул ходими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг