Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада севгилиси олдига келган йигитни калтаклаганлар ушланди

Фарғонада севгилиси олдига келган йигитни калтаклаганлар ушланди

11 май куни соат 14:30 да, Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани Баҳор кўчасида 19 ёшли Р.И. ўзининг севишган қизи Д.О. билан суҳбатлашиб турган вақтида, уларнинг олдига «Matiz» русумли автомашина келиб тўхтайди.

Машинадан Р.И.га нотаниш бўлган 18 ёшли Х.Р., М.Э. ва З.Х.лар тушиб, бу қиз билан нима сабабдан гаплашиб турганига эътироз билдиради ва Д.О.нинг қўлида бўлган И.Р.га тегишли нархи 2.800.000 сўмлик «Redme Pro 8» русумли уяли телефон аппаратини тортиб олади. Сўнгра Р.И.нинг юз ва кўкрак соҳаларига муштлаб, оёқлари билан тепиб унга тан жароҳати етказади ва ҳодиса жойидан яширинади.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Х.Р., М.Э. ва З.Х.лар қўлга олиниб, Х.Р.дан жабрланувчи Р.И.га тегишли «Redme Pro 8» русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Р., М.Э. ва З.Х.лар гумон қилинувчи тариқсида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг