Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Фарғонада қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилояти ИИБ жиноят қидирув ходимлари Фарғона шаҳар ИИО ФМБдаги ҳамкасблари билан биргаликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яшириниб юрган М.А. ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган М.М.ни ушлашди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Х. Бағдод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

«Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади», дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг