Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Nexia» «Isuzu» автобуси билан тўқнашди. Тўрт йўловчи ҳалок бўлган

Фарғонада «Nexia» «Isuzu» автобуси билан тўқнашди. Тўрт йўловчи ҳалок бўлган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 19-30 ларда, Фарғона вилоятида даҳшатли ЙТҲ бўлиб ўтди.

Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 «Фарғона халқа» автомобиль йўлининг 241-км.да, ҳайдовчи — Риштон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган И.Б. «Нексия» русумли автомобилини бошқараётиб ҳалокатга сабабчи бўлган. У автомобилни ўз вақтида тўхтата олмаган ва орқага қайрилиш мақсадида тўхтаб турган «Нексия» русумли автомобилнинг орқа томонига бориб урилган. Ушбу автомобилни ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ю.М. бошқариб турган эди.

Натижада ҳайдовчи Ю.М бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган, ҳайдовчи Риштон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги «Исузу» русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Натижада, Ю.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобилининг тўрт нафар йўловчилари касалхонада вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг