Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ депутат судья лавозимига тайинланди

Собиқ депутат судья лавозимига тайинланди

Хуқуқшунос, узоқ йиллар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият олиб борган Нуриддин Муродов Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси этиб тайинланган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.

«Нуриддин ака Муродовни Олий Мажлисда депутат сифатида фаолият юритган вақтлардан буён етук ҳуқуқшунос ва кўп масалаларда ҳамфикр маслакдош сифатида биламан.

У киши мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги фикр ва ғоялари билан жамоатчилик орасида ўз ўрнига эга камёб шахслардан.

Нуриддин Муродов кеча Тошкент шаҳар Учтепа туманига фуқаролик ишлари бўйича судья сифатида жамоатчиликка таништирилибди.

Рости бу ишдан қувондим. Ўзининг мустақил фикрига эга, журъатли ва билимли судьяларгина жамиятда адолатни таъминлаши мумкин.

Судьялик тўнини кийиб юриш осонмас, у доим ёнади.

Нуриддин ака, раҳбарингиз қонун, ишингиз виждон, ҳамроҳингиз адолат бўлсин доимо!» — деб ёзади Расул Кушербаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг