Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Етти йил аввал 12 йилга «кесилган» собиқ бошқарма бошлиғи оқланди

Етти йил аввал 12 йилга «кесилган» собиқ бошқарма бошлиғи оқланди

Жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) Самарқанд вилоят суди судлов ҳайъати ҳайъати ажрими кўра, Шавкат Ҳақназаров оқланди. Бу ҳақда 7news.uz сайти ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

2004 йил 15 ноябрдан 2012 йилнинг 31 май кунига қадар Жиззах вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Хақназаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси(ЖК)нинг 205-(мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддалари (пора олиш) билан айбдор деб топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани айтилади.

Айни пайтда 62 ёшга тўлган Ш. Ҳақназаровга оид жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бекор қилиниб, янги таркибда кўриш учун ЖИБ Самарқанд вилоят судига юборилган кўринади. Вилоят суди эса бу сафар етти йил аввал шу суд чиқарган айблов ҳукмига терс ўлароқ, судланувчини айбсиз деб топиб, уни оқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг