Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электр таъминоти корхоналари масъулларининг қинғир иши фош бўлди

Электр таъминоти корхоналари масъулларининг қинғир иши фош бўлди

Иллюстратив фото

Ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига, турли қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи «тадбиркор»лар ҳам, афсуски, тез-тез учраб турибди.

«Ўзэнергоинспекция» Андижон ҳудудий бўлими мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Андижон ХЭТК» АЖ таркибидаги шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари масъул ходимлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергия ҳисоби юритилиши бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.

Инспекциянинг матбуот хизмати хабар беришича, мазкур ўтказилган тадбирларда электр таъминоти корхоналарининг хисобчилари, тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тўловлар, ҳисоб фактура счётларни ёзишда рақамларни сохталаштириш орқали ўзлаштириш ҳолатлари  аниқланмоқда.

Андижон Янги шаҳар электр таъминоти корхонаси ҳисобчиси З.А. томонидан Андижон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган айрим тадбиркорларнинг электр ҳисоблагич ҳисоб коэффицентини «ПК-Электроҳисоб» компьютер дастурида камайтириш орқали электр таъминоти корхонасига 170 850 596 сўм зарар келтирган.

Юқоридаги ҳолатлар Андижон шаҳар Бобур ЭТК ҳисобчиси М.М. ва Асака ТЭТК ҳисобчиси Қ.Л.лар томонидан ҳам йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Жумладан,  Бобур ЭТК билан шартнома асосида электр энергия учун ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичига уланган мавжуд ток трансформатор ускуналари ҳисоб коэффицентини корхонанинг «ПК-Электроҳисоб» компьютер дастурида камайтириш орқали «З.С.Л» МЧЖда 33 798 984 сўмлик, «S.I.C.» МЧЖда 20 338 065 сўмлик, «Ш.М. Ж» МЧЖда 4 111 020 сўмлик, «P.S.S» МЧЖда 5 878 560 сўмлик, «P.G.H.» МЧЖда 8 349 375 сўмлик ва Асака туман электр тармоқлари корхонаси билан шартнома асосида электр энергия учун ҳисоб-китоб қилувчи «М.Ш.С.» МЧЖда 43 271 780 сўмлик электр энергияси миқдори кам ҳисоб-китоб қилиниб электр таъминоти корхонасига зарар келтирганлиги аниқланди.

Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича Мажбурий ижро бюросининг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлар эса «Андижон ХЭТК» АЖнинг барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарида давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг