Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Қўқон шаҳрида бир гуруҳ шахсларни қўлга олди

ДХХ Қўқон шаҳрида бир гуруҳ шахсларни қўлга олди

Иллюстратив фото

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Аниқланишича, дурадгорлик билан шуғулланувчи, 1998 й.т. шахс муқаддам Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган вақтида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушади ва кейинчалик яшаш манзилига қайтиб келгач, мазкур ташкилот ғояларини атрофдагиларга тарғиб қила бошлайди. Натижада 9 кишидан иборат гуруҳ шаклланади.

18-27 ёш оралиғида бўлган гуруҳ аъзолари орасида реклама агентлигида ва поябзал ишлаб чиқариш цехида ишловчи, шунингдек, уй шароитида болалар кийимлари ишлаб чиқариш ва сартарошлик билан шуғулланувчи шахслар бор.

Таъкидланишича, улар Қўқон шаҳрининг турли мавзеларида тўпланиб, халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Абдуллоҳ домла»ларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» тўғрисидаги маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, улар келгусида Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республикамиз қонунчилигида таъқиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланган.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг