Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чиноз туман суди раиси ҳибсга олингани айтилмоқда

Чиноз туман суди раиси ҳибсга олингани айтилмоқда

Фото: «HOLA News»

Хабарларга қараганда жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси порахўрликда гумонланиб қўлган олинган. Пора миқдори уч минг АҚШ доллари экани ва у адвокат воситачилигида олингани айтилмоқда.

Айни ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратура расман тасдиқлагани йўқ.

Кейинги олти-етти ой мобайнида бир неча нафар судья пора билан қўлган олинганидан кўплар бохабар.  Шу йилнинг бошида фуқаролик ишлари бўйича (ФИБ) Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низони «ҳал қилиб бериш» эвазига 12 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушганди.

Орадан кўп ўтмай жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди судьяси ёрдамчиси ҳам пора билан қўлга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шунингдек, ФИБ Қарши туманлараро суди судьяси ва Оқдарё туман маъмурий суди раиси ҳам пора устида ушланганди.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг ўтган даврида одил судловни амалга оширишда йўл қўйган камчиликлари учун 151 нафар судьяга нисбатан  тегишли чоралар кўрилган: уларнинг 95 нафарига ҳайфсан эълон қилиниб, 27 нафари огоҳлантирилган бўлса, 11 нафари вазифасидан озод этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг