Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда ўғриларнинг изидан тушилди

Чилонзорда ўғриларнинг изидан тушилди

Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли Миркарим М. ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Унинг маълум қилишича, 20 март куни тушлик пайтида уйининг эшигини очиқ қолдирганида, номаълум шахслар бундан фойдаланиб, уйдан 26 миллион сўм ва 750 AҚШ долларини ўғирлаганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғрилик») бўйича жиноий иши қўзғатилди. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи 37 ёшли Ҳаётбек С. ва Миркомил Х.лар қўлга олиндилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг