Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чегарадан «граната» ичида гиёҳванд модда олиб ўтаётган шахс ушланди

Чегарадан «граната» ичида гиёҳванд модда олиб ўтаётган шахс ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут-ата» чегара божхона постига фуқаро Н.К. ўзининг «Тойота» русумли автотранспорт воситасида кириб келар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахс холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув жараёнида унинг автомобилидан «граната» шаклидаги атир идиши ва идиш ичида эса 1,84 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг