Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бюджетдан ташқари пенсия фонди ходимлари қўлга олинди

Бюджетдан ташқари пенсия фонди ходимлари қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзини Мирзо-Улуғбек тумани Бюджетдан ташқари пенсия фонди ходими деб таништирган эркак аризачига 1 800 АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул мукофоти эвазига пенсия миқдорини оширишни ваъда қилган. Бу ҳақда 13 январь куни Тошкент шаҳар ИИББга хабар келиб тушган.

Шу куннинг ўзида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1 800 АҚШ доллари олаётганида Мирзо-Улуғбек тумани Бюджетдан ташқари пенсия фонди ходими, 33 ёшли муқаддам судланган Шерзод Д. қўлга олинди. Унинг кўрсатмалирига асосан мазкур ташкилотда ишловчи 32 ёшли Умаржон А. терговга жалб қилинди.

Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлимига йўналтирилди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг