Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги «тилла дўкони»да харидор ўғриликка қўл урди

Бухородаги «тилла дўкони»да харидор ўғриликка қўл урди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро шаҳридаги «Карат» тилла танқинчоқлар дўконида ўғрилик содир бўлди. Сотувчининг эътиборсизлигидан фойдаланган ҳолда икки жуфт, қиймати 6 206 000 сўм бўлган тақинчоқларни ўғирлаган харидор қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбирига вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Қувват Ярашов маълум қилди.

Унга кўра,  харидорлар билан ардармон бўлган сотувчи маълум вақт ўтиб, дўrонда аёллар узуги ва зирагини йўқолиб қолганини пайқайди. Ва ўша заҳоти Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза орқали мурожаат қилади.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноят Фарғона вилояти? Фарғона туманида рўйхатда туриб, ҳозирги вақта Бухоро туманидаги «Маданият» МФЙда вақтинча яшовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Р. томонидан содир қилингани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг