Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода қурувчи ниқоби остидаги фирибгар ушланди

Бухорода қурувчи ниқоби остидаги фирибгар ушланди

45 ёшли Ж.С. Ромитан туманида яшовчи, 32 ёшли Э.Э.нинг ишончига кириб, унга қурувчилик фаолияти билан шуғулланишини, Бухоро шаҳри ҳудудида кўп қаватли уйлар қураётганини айтиб, 2019 йилнинг июн ойидан август ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Э.Э.га тегишли савдо дўконидан жами 182.500.000 сўмлик металл маҳсулотларини олган. Фирибгарликда гумондор шахс ушбу металл маҳсулотларнинг пулини тўламасдан, бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ж.С., шу модда билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг