Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода қаторасига 3 кун тунги рейдлар ўтказилди — ИИВ (фото)

Бухорода қаторасига 3 кун тунги рейдлар ўтказилди — ИИВ (фото)

Бухоро вилояти ИИБ, Миллий гвардия, Маҳалла, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 9-11 март кунлари тунги вақтларда Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек, вилоятнинг барча туманлари ҳудудида фаолият кўрсатувчи тунги клуб, кафе бар, ресторан, чилимхона ва бошқа кўнгилочар жойларда тунги рейдлар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад тунги вақтларда содир этиладиган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш, айниқса тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларга йўл қўймасликдан иборат.

Ходимлар 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда хизмат олиб боришди. Гуруҳ ходимлари учун алоҳида автобус ажратилди.

Олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида жами 330 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинди. Эътиборлиси, уларнинг 100 дан ортиғини қизлар ташкил қилди.

Тунги кўнгилочар жойларда юрган ёш ўғил-қизлар билан Ёшлар иттиқофи ва психолог ходимлар томонидан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, оилавий яшаш шароитлари, нима сабабдан бемаҳалда (тунги соатларда) бундай жойларда юрганликлари ўрганилди. Ходимлар томонидан уларнинг бармоқ излари олиниб, вилоят ҳудудида содир этилиб, очилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадор ёки йўқлиги, қидирувдаги шахслар рўйхатларидан текширилди.

Тунги клуб ва бошқа кўнгилочар жойлар эгалари ҳамда масъулларига вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, тунги вақтларда вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз бўлишларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтирилиб, огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддасида кўрсатилган 4 та (вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) ҳуқуқбузарлик ҳамда 5 та фохишалик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилиши режалаштирилган.

Шу ўринда фуқаролар, айниқса ўсмир ёшдаги фарзанд ўстираётган ота-оналарга мурожаат қилиб қоламиз!

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизнинг тақдирига бефарқ бўлманг, уларнинг қаерда, ким билан ва нима иш қилиб юрганликларини суриштиришни канда қилманг, акс ҳолда оқибати яхшиликка олиб бормайди!

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг