Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Тошкент шаҳар ҳокими қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳар ҳокими қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида собиқ ҳоким Раҳмонбек Усмонов даврида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновга кўра, Тошкент шаҳри ҳокими ва туман ҳокимлари қонунга зид равишда юзлаб қарорлар қабул қилган. Ушу масалада Тошкент шаҳар прокуратурасига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушган. Прокуратура фуқароларнинг 29 та мурожаатини кўриб чиқиб, ҳокимларнинг 15 та қарорига протест бериб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза берган.

Маълум бўлишича, қонунчиликда Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига «Замонавий маҳалла» лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган.

Бунинг натижасида туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Юнусобод туманида 56 та, Учтепа туманида 52 та, Олмазор туманида 45 та, Мирзо Улуғбек туманида 44 та ноқонуний қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг