Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Президент девони собиқ ходими «иши»га аниқлик киритди

Бош прокуратура Президент девони собиқ ходими «иши»га аниқлик киритди

Фото: «ce-na.ru»

Кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси (собиқ) бўлим бошлиғи А.Дўстов уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилгани ва гуруҳ томонидан амалга оширилган жиноятлар ҳақида «Jahon.uz»  ўз манбаларига таяниб хабар тарқатгани ҳақида маълум қилгандик.

Мазкур хабарга Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари аниқлик киритди. Унга кўра, жиноий гуруҳ фаолияти кеча ёки бугун эмас, балки олти йил бурун фош этилиб, 2014 йилнинг февраль ойида айбдорларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо тайинланган.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 19.02.2014 йилдаги ҳукмига кўра, Дўстов Асатулла Исмаилович (1963 йил 20 июнь куни Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси умумий бўлимининг экспедиция мудири лавозимида ишлаган)  товламачилик, мансаб сохтакорлиги, пора бериш, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий  фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 18 (ўн саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қўшимча жазо тариқасида  3 (уч) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам мосуво этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг