Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура: журналистга нисбатан таҳдид ҳолати жиддий ўрганилмоқда

Бош прокуратура: журналистга нисбатан таҳдид ҳолати жиддий ўрганилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Уч кун аввал сайтимизда журналист Хуршид Далиевга нисбатан таҳдид юз бергани ҳақида ҳамкасбимиз тарқатган маълумотга таяниб хабар берган эдик. 

Вазият жиддийлиги эътиборидан (ахир журналист танқидий мақолалари юзасидан бундай ёқимсиз ҳолатга дуч келаётир) суриштирув натижалари ҳақида маъмуот беришни сўраб, Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилдик.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Хуршид Далиевнинг аризаси 28.08.2019 йил куни Наманган шаҳар ИИБга келиб тушган. Ҳозирда ИИБ томонидан тегишли ҳаракатлар олиб борилиб, аризада кўрсатилган телефон рақам эгасини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Хуршид Далиев танқидий-таҳлилий чиқишлари билан эътиборга тушган журналист. Бир муддат «Ёшлар» телеканалида фаолият кўрсатган. Сўнг ижодий фаолиятини «Kun.uz» сайтида давом эттирган ҳамкасбимиз айни пайтда «Human.uz» сайти асосчиси ҳисобланади.

«Xabar.uz» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг