Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура академияси бир ёшда

Бош прокуратура академияси бир ёшда

Фото: Бош прокуратура

Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Бош прокуратура Академияси томонидан «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ва таълим салоҳиятини ошириш: мавжуд тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирда илм-фан ва таълим соҳасидаги 50 дан зиёд хорижий экспертлар, шунингдек 21 давлат ва 11 халқаро ташкилотларнинг амалиётчилари иштирок этишди.

Конференция дастурига мувофиқ, амалий машғулот ва масофавий таълим учун барча зарур шароитлари мавжуд бўлган Бош прокуратура Академиясининг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки томонлама учрашувлар якунида Халқаро (IACA) ва Малайзия (МАСА) коррупцияга қарши курашиш академиялари, Туркия Адлия академияси, Украина прокуратурасининг Миллий академияси, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг прокурор ходимларини касбий тайёрлаш марказлари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг