Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир йўловчига 64 та телпак кўплик қилмайдими?

Бир йўловчига 64 та телпак кўплик қилмайдими?

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди таркиби белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, поезд йўловчиларидан бири фуқаро М.Т. томонидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 85 миллион сўмлик 64 дона бош кийимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг