Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёлнинг қадри қанча?

Аёлнинг қадри қанча?

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Аёл тақдирининг қийматини жамият ўлчаб келган. Шунга қараб, биз тубанлик сари қулаётгандаймиз. Бугун бирданига иккита хабарга кўзим тушди. Самарқанд вилоятида ўқувчи қиз ўлдирилган. Қариндошлари уни гуруҳ бўлиб зўрлашганини гумон қилмоқда. Прокуратура унинг ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Андижонда эса беш нафар маст эркак шу маҳаллада яшайдиган ёшгина келинчакни далада ушлаб олиб, бир неча соат давомида уриб, зўрлашган. 

Орадан уч кун ўтса ҳамки, ҳаммаёқ сув қуйгандай жим-жит, тинч-осуда. Жабрланганларнинг қариндошлари тергов ўтказилишига эриша олишмаган эди.

Икки йил аввал Қаршида мактабдан иккинчи синф қизни ўғирлаб кетиб, зўрлаб, ариққа ташлаб кетганлиги ҳақида эсладим. Ўшанда қизнинг отаси прокуратуранинг жиноий иш очишига эриша олмаганди. Қон йиғлаётган отанинг мурожаатини фейсбукда эълон қилган депутатни эса партиядан чиқариб юбориш билан қўрқитиб, постни ўчириб ташлашга мажбур қилишганди.

Бир хил манзара. Гуруҳ бўлиб зўрлаш жинояти, жабрланувчиларнинг умидсизликка тушган қариндошлари ва ҳаракатсиз органлар.

Бу орада зўрлаш билан боғлиқ яна қанча хабар тарқалди. Йил бошида бир қиз энди жим туриб бўлмаслигини тушуниб, отаси томонидан зўрлаб келингани ҳақида оммага очиқчасига гапирди. 

Бундай гаплар деярли оддий ва бепарво қабул қилинадиган бўлиб қолди. Ҳатто ҳеч қанақа резонанс йўқ!

Хабарларига қараганда улар қанақадир ахмоқона рейдлар, ниқоблар, тиктокчилар, сумалак пиширган тунги клубнинг енгилтак аёлларини ушлаш билан банд, овора. Лекин орган ходимлари чиндан ҳам керак жойда, улар йўқ.

Мен Самарқанд ва Андижондаги ҳолатларнинг жиддий ва синчковлик текширилишини ва ҳар бир айбдор учун оғир жазо тайинланишини талаб қиламан!

Сизчи? Бўлишинг.

Азиза Умарова

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг