Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобил ўғрисидан сақланинг! Жиноятчи Янгийўлда қўлга тушди

Автомобил ўғрисидан сақланинг! Жиноятчи Янгийўлда қўлга тушди

2019 йил 17 март куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри Темир йўл кўчасида фуқаро Т.А. томонидан қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-311183” русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Чиноз тумани Боғбон маҳалласи ҳудудидан техник шикастланган ҳолда топилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Олтинобод маҳалласи Темирйўлчи кўчасида яшовчи Т.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг