Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Avto oltimish oy» МЧЖ устидан жиноий иш қўзғатилди, аммо фаолияти давом этмоқда (видео)

«Avto oltimish oy» МЧЖ устидан жиноий иш қўзғатилди, аммо фаолияти давом этмоқда (видео)

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирлиги томонидан маълум қилинишича, «UzAuto Motors» компаниясининг Ички ишлар вазирлигига йўллаган мурожаати юзасидан Вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан «Avto oltimish oy» масъулияти чекланган жамиятининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 1-қисми, яъни пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини текшириш мақсадида жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мол-мулкини жиноий тажовуздан ҳимоялаш ва «Avto oltimish oy» масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти шаффофлигини ўрганиш мақсадида, молия-хўжалик фаолияти ҳужжатли тафтишни ўтказиш йўли билан текширилади.

Айни вақтда, «Avto oltimish oy» масъулияти чекланган жамиятининг бош офиси ва вилоятлардаги филиалларида мавжуд бухгалтерия ҳужжатларини аниқлаб олиш мақсадида, тергов гуруҳлари томонидан тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектининг назорат кирим-чиқим операциялари назоратга олинади, лекин фаолияти тўхтатиб қўйилмайди.

Тафтиш якунига кўра, мазкур жамият мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг