Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади

Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбирида андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг «бир йўқолиб, кейин топилиши»га оид масала яна бир карра кўтарилди. Маълумки, шу йилнинг 27 октябрь куни  Андижон вилояти ИИБга чақиртирилган 20 яшар Абдуллоҳ Тоҳировнинг дараги чиқмаётгани катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Орадан ўн икки кун ўтиб, йигит топилганди. Бироқ шунча вақт қаерда ва нима сабабдан ушлаб турилгани ҳақида ўзи ҳеч нима демайди. Бу орада ИИВ матбуот хизмати «А.Тоҳиров иши билан бошқа идора шуғулланаётгани, бу ҳақда ОАВ учун ахборот берилади», деган мазмунда хабар беради. Бироқ йигитнинг иши билан «қайси идора» шуғуллангани ҳам, у ҳақдаги маълумот ҳам насияга колиб кетади. Мазкур сирли ҳолатга ҳалигача аниқлик киритилгани йўқ.

Шу мазмундаги саволга бугун Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг жавоби қисқа бўлди: «А.Тоҳировни ички ишлар ходимлари ушлашмаган (?), бу ҳақда бизда ҳеч қандай маълумот йўқ».

Тадбирда иштирок этаётган Бош прокуратура раҳбарияти айни саволга сукутни раво кўрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг