Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда улфатларнинг ичкилик базми аянчли тугади

Андижонда улфатларнинг ичкилик базми аянчли тугади

Фото: «kp.ru»

2019 йил 20 март куни Андижон шаҳар Ўзбегим маҳалласида икки улфатнинг бирга ичкилик ичиши аянчли якунланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар бериб ўтди.

Ўзбегим маҳалласида жойлашган бинода таъмирлаш ишларини олиб бораётган, Тошкент кўчасида яшовчи Б.З. Андижон тумани Огуллик маҳалласида яшаган Д.Э. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли Б.З.,улфати Д.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Д.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг