Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда светофордан ўзини ташлаган йигитга жазо берилди

Андижонда светофордан ўзини ташлаган йигитга жазо берилди

Кеча светофор ўрнатилган темир тўсинга чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган йигит ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат 2020 йил 6 июнь куни Андижон вилоят маъмурий судида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи О.Расулжонов карантин давом этаётган пайтда, 6 июнь куни соат 10.00 ларда маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳар, А.Темур ва Бобур шох кўчаларида жойлашган чорраҳага ўрнатилган светофорнинг темир устунига чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган. Шунингдек, уятли сўзлар билан ўз жонига қасд қилишини билдириб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган, ички ишлар органи ходимларини ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Фуқаро Андижон шаҳар, Саноат МФЙ, Темир йўл кўчаси, 37-манзилда жойлашган яшаш хонадонининг 15 кун аввал ҳокимлик вакиллари келиб бузилиши ҳақида айтганидан сўнг шундай йўл тутишга қарор қилган. Ҳуқубузар ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ёрдами билан махсус тўрга сакраб тушган ва жиддий жароҳат олмаган. Текширув чоғида унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлди.

О.Расулжоновга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 2 (икки) баравари миқдорида, яъни 446.000 сўм жарима жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 (бир) баравари миқдорида, яъни 223.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг