Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон ҳокими матбуот котибининг «иши» 8 январда кўриб чиқилади

Андижон ҳокими матбуот котибининг «иши» 8 январда кўриб чиқилади

Фото: tengrinews.kz

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Кошкаровага нисбатан очилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш шу йилнинг 8 январь куни кўриб чиқилади. Г.Кошкарова таниқли журналист-блогер, Human.uz ахборот портали раҳбари Хуршид Далиевга туҳмат қилганликда айбланмоқда.

Икки кун бурун Андижон шаҳар ИИБ томонидан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид мазкур «дело» декабрь ойининг охирларида судга юборилгани айтилганди. Бироқ Олий суд матбуот хизмати буни инкор этиб, Г.Кошкаровага оид маъмурий иш Андижон шаҳар маъмурий судига келиб тушмаганини билдирган эди.

Мана, вазиятга ойдинлик киритилди.

«Xabar.uz»да чоп этилган хабардан сўнг қайсидир тортмада ётган «дело», ниҳоят, судьянинг  қўлига етиб, суд мажлиси ўтказиладиган сана тайин этилган кўринади.

Эслатиб ўтамиз, журналист-блогер Х.Далиев жабрланувчи бўлиб ўтаётган мазкур «дело» «ИИБдами ёки судда?» деган саволга жавоб топилгунча андижонлик бошқа блогер — Отабек Нуритдиновнинг «иши» бир неча соатларда ҳал этилиб (30 декабрь), суд қарорига кўра 15 суткага «кесилиши»дан ташқари кассация тартибида кўриб чиқишга ҳам улгурилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг