Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган шахсга тайинланган жазо маълум бўлди

Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган шахсга тайинланган жазо маълум бўлди

Фото: Kino-teatr.ru

«Опа-сингиллар» сериалида Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 18 ноябрь куни кечаси Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраб ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Актрисага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилгани, шундан сўнг у юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб юборгани айтилганди.

«Дарё» хабарига кўра, суд 2020 йилнинг 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди биносида очиқ мажлис кўринишида бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, суд Ф.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айблаган. Шунингдек, судланувчига Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан, аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қисман қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил-у 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг