Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Агробанк»нинг яна икки филиали мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

«Агробанк»нинг яна икки филиали мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

АТБ «Агробанк»нинг иккита филиали собиқ мансабдорлари айни пайтда тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Собиқ мансабдорлар пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда айбланмоқда.

Хусусан, Дўстлик филиали мансабдор шахслари «А-ф.» ва «Н-м.» фермер хўжаликлари раҳбарларининг хабардорлигисиз, уларнинг ҳисоб-рақамларидаги жами 105,2 млн. сўм пул маблағларини тўлов топшириқномаларисиз «кўрсатилган техника хизматлари учун» ҳамда «қопланмаган кредит маблағларини қоплаш учун» мазмунида бошқа фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб, пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Банкнинг Пахтакор филиали собиқ мансабдор шахслари эса расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, 2018 йилнинг июн-декабр ойларида фуқаро А.Х. номига жами 197,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, ушбу кредитларни унга бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг