Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адвокатура мустақилми? Вазирнинг фикрига айрим журналистлар қўшилмади

Адвокатура мустақилми? Вазирнинг фикрига айрим журналистлар қўшилмади

Фото: Адлия вазирлиги

Бугун Адлия вазирлигидан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вазир Р.Давлетов кўплаб саволларга жавоб берди. Жумладан, адвокатура институти ҳамон вазирлик «таъсир доираси»да эканига оид савол-мулоҳазага қўшилмади.

Яъни, адвокатлик фаолияти учун вазирлик томондан лицензия берилишини «бунинг ажабланарли жиҳати йўқ, чунки бу турдаги ҳужжатни давлат органигина тақдим этади», мазмунидаги жавоб билан изоҳлади. Адвокатлар палатаси раислигига номзод вазирлик томонидан кўрсатилишини эса «тавсиявий характердаги ҳуқуқ», деган талқин билан изоҳлаб, (вазирлик номзод кўрсатишидан қатъи назар) адвокатлар етакчиси муқобиллик асосида сайланишини алоҳида урғулади. Ва вазирлик айни ҳуқуқдан мосуво этилишига қарши эмаслигини ҳам билдириб ўтди.

Шаклан қараганда шундай. Бироқ шу пайтгача Адвокатлар палатаси раҳбарлигига фақат вазирлик тавсия этган номзод сайланиб келингани шакл ва моҳият ўртасида жиддий фарқ борлигини мантиқан тасдиқлайди. Шу боис вазирнинг жавобига шу мавзуда савол берган журналист ҳамда уни қўллаб-қувватлаган ҳамкасблари кўп ҳам қўшилмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг