Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги ходимлари Жанубий Кореяда стажировка ўтайди

Адлия вазирлиги ходимлари Жанубий Кореяда стажировка ўтайди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакилларининг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида ҳуқуқ ва қонун ижодкорлиги соҳасидаги давлат органларида қатор учрашувлар ўтказилди.

Хусусан, Ўзбекистон Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Н. Жуманиёзов Корея Республикаси Адлия вазирлиги, Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги ва Қонунчиликни тадқиқ қилиш институти вакиллари билан учрашди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Учрашув чоғида икки мамлакат идоралари ўртасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон Адлия вазирлиги ходимларининг ушбу идоралар фаолиятини ўрганиш ва вазирлик фаолиятини такомиллаштириш, энг яхши тажрибани жорий этиш учун Корея Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳукумат қонунчилиги вазирлигида стажировка ўтишини ташкил қилишга келишиб олишди.

Кореянинг Қонунчиликни тадқиқ қилиш институти раҳбари Ик Хён Ри билан учрашув чоғида миллий қонунчилик сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва қонунчилик ахборотини ўз вақтида ва аниқ тарқатишга кўмаклашиш каби йўналишларда тажриба алмашиш учун мазкур институтнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ва  «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази билан ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди. Хусусан, Ик Хён Ри Корея томони ўзбекистонлик ҳамкасблари билан қонунчилик ахборотини тизимли равишда йиғиш ва ишлаш, юридик ва қонунчилик масалаларини ўрганиш ва тадқиқ қилишнинг замонавий услублари билан ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг