Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги прописка бўйича лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан олинганига изоҳ берди

Адлия вазирлиги прописка бўйича лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан олинганига изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»

«Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасиЎзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидан олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Адлия вазирлиги Жамоатчилик алоқалар бўлими лойиҳанинг порталдан ўчирилишига изоҳ берди. 

«Давлат божи ставкаларини комплекс кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб ҳамда прописка масаласида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласи қўшимча ўрганилаётганлиги сабабли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан олиб ташланди» дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк 2 ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири белгиланган ставкада давлат божи тўлаши таклиф қилинганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг