Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши курашади

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши курашади

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида «Очиқ адлия» («Open Justice») ижтимоий дастурини тасдиқлаган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тез суръатларда ривожланиб бораётган дунё давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, уларнинг фуқаролар билан интерактив фаолиятини ривожлантиришни талаб этмоқда. Айниқса, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланувчилар сони кўплиги ва замонавий технологияларнинг оммалашаётганини инобатга олсак, фуқаролар билан ишлайдиган ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозим. Адлия вазирлиги «Очиқ адлия» («Open Justice») ижтимоий дастурини қабул қилишидан кўзланган мақсад ҳам шу.

«Очиқ адлия» дастури доирасида:

  • Жисмоний ва юридик шахсларга адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан фойдаланишга рухсат берилди.
  • Нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари устидан интернет орқали тезкор шикоят бериш тизими яратилади.
  • Вазирликнинг «Facebook»даги «Адлия билан мулоқот» гуруҳи ҳамда «Telegram»даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси жойлаштирилади.
  • Адлия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахслар адлия органларига юборган ўз мурожаатларини кузатиб боришлари мумкин.
  • Вазирлик ўз биносидаги хоналарнинг жойлашиш структурасини ҳам қайта кўриб чиққан. Ходимлар кенг майдонда бир-бирини бемалол кузата оладиган даражада жойлаштирилган.
  • Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирликнинг веб-сайтида эълон қилинади. Бунда харажатлар, уларнинг бажарилиши билан боғлиқ ҳисоботлар, харид қилиш билан боғлиқ шартномалар рўйхати билан танишиш мумкин бўлади.
  • Адлия органлари ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг