Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот китобини тақдим этди

Адлия вазирлиги 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот китобини тақдим этди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан нашр этилган «Адлия ҳисобот беради» номли ҳисобот китоби омма эътиборига ҳавола этилди.

Ҳисоботни эълон қилишдан асосий мақсад адлия органлари фаолиятида очиқлиликни таъминлаш, эришилган натижаларини сарҳисоб қилиш ва улар ҳақида оммага батафсил маълумот бериш деб кўрсатилган.

Китоб орқали фуқаролар 2018 йил давомида адлия органларининг ҳар бир фаолият йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича батафсил таҳлилий ахборотга эга бўлиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, ҳисоботда вазирлик фаолияти давомида амалга оширилган илоҳотлар ва ўзгаришлар, келажакдаги мақсадлар ва муҳим стратегик режалар ҳам ўз ифодасини топган.

Ушбу мақсад ва режалар Адлия вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири бўлиши билан бирга адлия органларини жамоатчилик олдидаги масъулиятини ҳам оширади.

«Адлия ҳисобот беради» номли китоб матни билан ушбу ҳаволада  танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг