Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазири Буюк Британия мутахассислари билан «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди

Адлия вазири Буюк Британия мутахассислари билан «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британия пойтахти - Лондон шаҳрига хизмат ташрифи доирасида адлия вазири Р. Давлетов бошчилигида бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Буюк Британия ҳуқуқ Жамиятининг (UK Law Society) вице-президенти Саймон Дэвис ва Буюк Британия Юристлар халқаро ассоциациясининг (International Bar Association (IBA)) жамоатчилик ва профессионал қизиқишлар бўйича департаменти раиси Сара Ҳадчинсон билан учрашди.

Буюк Британиянинг ҳуқуқ Жамиятида ўтказилган учрашувда Р. Давлетов С. Дэвисга мамлакат раҳбарининг «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этишга нияти мавжудлиги ҳамда жорий этишга тайёр эканлиги ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири минтақада иштирокчиларни ҳуқуқий тартибга солиш воситаси сифатида инглиз қонунчилигининг тўлиқ ишлашини таъминлаш учун тегишли инфратузилмани ва тизимни яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

С. Дэвис, ўз навбатида, инглиз қонунчилигини қўллаш бутун Ўзбекистон тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишини, чунки бутун дунёдаги бизнес бу тизимга ишонишини таъкидлади. У Ўзбекистон ҳудудида ушбу амалиётни ўрганиш ва амалга оширишда ўзбек ҳамкасбларининг ишига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, С. Дэвис ҳуқуқни муҳофаза қилиш дастурларини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлаб, Тошкент шаҳридаги «Юриспруденция» соҳасидаги халқаро университет филиалининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Хусусан, у ҳуқуқшунос талабалар учун ўқув машғулотларини ва Лондонда ўзбекистонлик юридик ходимларни амалиётини ташкил этиш имкониятларини қайд этди.

Буюк Британия Юристлар халқаро ассоциациядаги учрашув давомида юридик соҳани янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш муҳокама қилинди.

С. Хадинсон IBA билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ўртасида Ўзбекистонда юридик касбни ривожлантириш ва янги авлод юридик ходимлар учун ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқишга биргаликда ишлаш учун ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Шу билан бирга, инглиз томони ҳар йили Тошкент ва Самарқандда 2019-йил октябрь-ноябрь ойларида IBA форумини ташкил этиш ва ўтказиш таклифини илгари сурди.

Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликка умид билдириб, эришилган келишувларнинг амалий амалга оширилиши юзасидан музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

  Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг