Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

454 кишининг банк картасидан жуда кўп миқдорда пул ўмарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

454 кишининг банк картасидан жуда кўп миқдорда пул ўмарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс фейк хабар орқали унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, жами 2.780.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб содир этганлиги аниқланган.

Жиноий гуруҳ аъзолари Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган, 2006 й.т., А.А. ва унинг акаси 2001 й.т., А.Ш., Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи, Тожикистон Республикасида 1985 й.т., Н.Б. ва унинг ўғли 2006 й.т., Б.Д. эканлиги маълум бўлди.

Гуруҳ сохта ҳаволалардан фойдаланиб, телеграм мессенжеридаги гуруҳ ва каналларда ёлғон хабарларни тарқатиб жами 454 нафар фуқаронинг банк карталари бошқарувини қўлга киритиб жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган.

Гуруҳ аъзоларига нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Киберхавфсизлик маркази хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг