Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

35 туп қарағайни кесворган ҳуқуқбузарга салкам 166 млн.сўм жарима солинди

35 туп қарағайни кесворган ҳуқуқбузарга салкам 166 млн.сўм жарима солинди

Сурхондарё вилояти Шеробод туман «Боғиобод» маҳалласида яшовчи фуқаро Нормўминов Исмоил Тошпўлатович Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилишига қарамасдан маҳалла ҳудудидаги болалар уйингоҳи ёнида собиқ ширкат хўжалиги даврида экилган кўп йиллик ўсувчанлигини йўқотмаган жами 35 (ўттиз беш) туп қарағай (сосна) арча дарахтлари автосервис қуриш мақсадида кесиб ташлаган.

Ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига талабларини бузганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари 1 115 000 миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига 164 462 500 (Бир юз олтмиш тўрт миллион тўрт юз олтмиш икки минг беш юз) сўм зарар етказилгани аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг