Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилда  859 нафар шахс оқланди, 6957 нафар судланувчи турли муддатларга «кесилди»

2019 йилда  859 нафар шахс оқланди, 6957 нафар судланувчи турли муддатларга «кесилди»

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2019 йилда жиноят ишлари бўйича  судлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини эълон қилди.

Олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўтган йили жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 36 845 нафар шахсга нисбатан 28 846 та иш кўриб чиқилди. Бу  2018 йилга нисбатан шахслар бўйича 24,2 фоизга, ишлар бўйича эса 24,4 фоизга камайганини англатади.

1

Ўтган йили судлар томонидан 859 нафар шахс оқлангани алоҳида таъкидга лойиқ. Айни рақам  оқлов ҳукмлари аввалги йилларга қараганда янаям кўпайганини кўрсатади.

2019 йилда жами  27 603 нафар шахс суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлган.  Уларнинг 6 957 нафари турли йилларга озодликдан маҳрум этиш жазосига мустаҳиқ этилган бўлса,  19 278 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 368 нафар шахс эса шартли ҳукм қилинди.

2

Судланган шахсларнинг ёши ва жинсига эътибор қаратилса, 24 491 нафари эркаклар, 3 112 нафари аёллар, 10 700 нафарини эса ёшлар (шу жумладан 497 нафари вояга етмаганлар)  ташкил этади.

 Минг тассуфки,  873 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир.

3

Ишси судга ўтган шахски бор - ҳаммаси қамалади, дегани эмас.  Рақамларга кўра, 3 080 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган, 26 436 нафарига жазони ўташдан муддатидан аввал  озодлик раво кўрилди (яъни, жазодан шартли озод қилинди), 8 028 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди. 6 665 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

4

Судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда  жамоат ташкилотларининг кафиллигига ҳам жиддий эътибор қаратилаётир.  Ўтган йили 270 нафар шахсни Ёшлар иттифоқи, 210 нафар аёлни Хотин-қизлар қўмитаси, 1 373 нафар шахсни маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафилликка олгани боис уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

5

Қонунчиликда ярашув интитути жорий этилгани ҳам кўпчиликнинг жонига оро бўлаётгани бор гап. Ўтган йили ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 7 329 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Яна бир гап. 13 890 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 48,2 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

6

Қуйи судлар ҳукмидан норози бўлганларнинг шикояти асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан (назорат тартибида) 1 788 нафар шахсга нисбатан 1 486 та иш кўриб чиқилди. Бунда 1 037 нафар шахсга нисбатан қарорлар бекор қилган бўлса, 581 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг