Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зоминда рўй берган нохуш ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Зоминда рўй берган нохуш ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқларда «Бу воқеа Жиззах вилояти, Зомин туманида бўлгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати аниқлик киритишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 15 май куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4Р40 автомобиль йўлининг 22 км.да  содир бўлган.

Унда ҳайдовчи Э.У. «Ласетти» русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонига тўхташ мақсадида қарама-қарши ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб, велосипедда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Т.Х.ни уриб юборган. Шунингдек, йўл четида тўхтаб турган 1986 й.т. Д.Қ.га тегишли бўлган «Нексия-3» русумли транспорт воситасига урилган. «Нексия-3» автомашинаси зарбдан орқага ҳаракатланиб, тўхтаб турган «Ласетти» русумли транспорт воситасига урилган.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 32 ёшли Т.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Зомин туман судининг қарори билан ҳайдовчи Э.У.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 ва 137-моддалари билан айбли деб топиб, етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг