Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизда Янги йил арчаларига нима бўляпти? Бири қулаб тушса, бошқалари ёниб кетяпти

Юртимизда Янги йил арчаларига нима бўляпти? Бири қулаб тушса, бошқалари ёниб кетяпти

Фото: «t.me/xushnudbek»

Бугун, яъни 27 декабрь куни Навоий шаҳар марказидаги Янги йил арчаси тўлиқ ёниб кетди. Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоят ҳокимлиги биноси орқасида безатилган байрам арчаси ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ёнғинга нима сабаб бўлгани тўғрисида ҳозирча маълумотлар йўқ. Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар кўп ўтмай ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Жорий йил 23 декабрь куни Фарғонада байрам арчаси ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Орадан уч кун ўтар-ўтмас, яъни 26 декабрь куни Термизда ўрнатилган вилоят бош арчаси кучли шамол туфайли қулаб тушгани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг