Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимидан узоққа қоча олмади

ЙПХ ходимидан узоққа қоча олмади

Жорий йилнинг 28 август куни соат 17:40 ларда, Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Навоий шоҳ кўчасида ЙПХ ходими К.Рашидов томонидан «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишораси кўрсатилганда ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган.

ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир«Дамас» русумли автомобилда бўйсунмай кетган ҳайдовчини кузатиб борган.

Ҳайдовчи тўхтагандан сўнг, ходимлар томонидан бўйсунмаслик ҳолатини бартараф қилиш чоралари кўрилган. ЙПХ ходими томонидан меъёрий ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим қила олмаган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг