Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёқтирган қизи учун йигит қўлини қонга ботирди

Ёқтирган қизи учун йигит қўлини қонга ботирди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Андижон вилоятида 18 ёшли О.Н. ўзининг яхши кўрган қизига гап отганлиги учун 30 ёшли Ж.Ў.ни уриб ўлдирди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, ҳодиса 2020 йилнинг 25 июль куни соат 22:30 да Асака тумани Қипчоқ МФЙ ҳудудида содир бўлади. О.Н. қўлида бўлган темир бўлаги билан Ж.Ў. нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказади. Натижада Ж.Ў. оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида О.Н. томонидан Ж.Ў.га тан жароҳати етказилган бир дона темир бўлаги ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят  иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича О.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ж.Ў. жорий йилнинг 27 июль куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмидан 104-моддаси 3-қисми «д» бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг