Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўл четида тўхтаб турган «Москвич» ҳайдовчиси ҳодиса қурбони бўлди

Йўл четида тўхтаб турган «Москвич» ҳайдовчиси ҳодиса қурбони бўлди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Жорий йилнинг 2 май куни соат 00:20ларда Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, ТХАЙ кўчалари чорраҳасида, «Нексия» ҳайдовчиси, 1992 йил туғилган О.З. чапга қайрилаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан маст ҳолатда ҳаракатланиб келаётган, 2000 йил туғилган Ш.У. бошқарувидаги «Каптива» русумли автомобилни ўтказиб юбормай ЙТҲ содир этган.

Натижада «Каптива» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб, йўл четида тўхтаб турган, Ш.М. бошқарувида бўлган «Москвич-412» русумли автоулови билан тўқнашган.

Натижада «Москвич-412» ҳайдовчиси Ш.М. олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган. «Нексия» ҳайдовчиси О.З. ҳамда «Каптива» ҳайдовчиси Ш.У. ва йўловчилари 2000 йил туғилган А.У., 2001 йил туғилган Р.Н.ларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг