Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқин орада Тожикистон ва Афғонистонда янги зилзилалар кутилмоқда

Яқин орада Тожикистон ва Афғонистонда янги зилзилалар кутилмоқда

Сўнгги пайтда Марказий Осиё сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудга айланиб бормоқда. 

Мутахассисларнинг айтишича, 30 март кунига қадар дунёда 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила кузатилиши хавфи мавжуд эмас.

Астрономик сабаблар билан зилзила хавфи прогнозларини ишлаб чиқишда машҳур нидерланд сейсмологи Ҳугербитс ўз жамоаси билан 25-26 март кунлари Эрон, Афғонистон, Тожикистон ва Ҳиндистон шимоли Ҳимолай тоғ тизмаларида 4-5 магнитудали зилзила бўлишини прогноз қилган.

Мазкур магнитудали зилзилалар асосан доимий сейсмик фаол тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин ва улар кучли зилзила турига кирмайди.

Бугун Афғонистон ва Тожикистонда 4 ва ундан бироз юқори магнитудали кучсиз зилзилалар кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг