Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Товуқ фермасида ўн минглаб жўжалар ёниб кетди

Товуқ фермасида ўн минглаб жўжалар ёниб кетди

Фото: EPA/UPG

Япониянинг Хонсю ороли шимоли-шарқидаги Омитама шаҳрида жойлашган парррандачилик фермасида йирик ёнғин содир бўлди. Оқибатда бир неча ўн минг (40 мингта атрофида) жўжа нобуд бўлди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Нохуш ҳодиса 17 февраль куни содир бўлди. «Тилсиз ёв» ферманинг нақ тўртта корпусини қуршаб олди — улар бутунлай куйиб кулга айланди.

Ёнғин ўчирилди, ферма ишчиларидан ҳеч ким жабрланган эмас.

Полиция хабарида жами етти корпусли ушбу фермада 80 мингта товуқ ва жўжалар боқиб келингани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг