Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўлда ҳайдовчини боғлаб, машинасини олиб қочган шахслар қўлга олинди

Янгийўлда ҳайдовчини боғлаб, машинасини олиб қочган шахслар қўлга олинди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни тунги 03:30ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан «Спарк» русумли автоулов ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган фуқаро А.Дни оёқ ва қўлини боғлаб, йўл ёқасида ташлаб кетишади. Унинг бошқарувидаги «Спарк» русумли автоуловни эса олиб қочишади.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани «Чувалачи» маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, Тошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг