Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна фожиа: учта ҳудудда 6 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди

Яна фожиа: учта ҳудудда 6 нафар фуқаро ис газидан  заҳарланди

Фото:«Uza.uz»

24 ноябрь куни Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 6 нафар фуқаро (2 нафар эркак, 3 нафари аёл, 1 нафари вояга етмаган қиз) газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланган.

Жабрланувчилар ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохона ёткизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу холатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув харакатлари олиб борилмокда.

«Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз» дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг