Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда газ портлади. Хонадон эгасининг қизи ҳалок бўлди

Хоразмда газ портлади. Хонадон эгасининг қизи ҳалок бўлди

2021 йил 8 январь куни соат 03:41 да Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Исломхўжа кўчаси, 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлиб, яшаш уйининг деворлари ва томи қулаган ҳамда уйнинг 70 кв.м. майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Воқеа жойида ФВБ ёнғин-қутқарув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида соат 04:50ларда уй эгаси қизининг (2005 й.т.) жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилди. Ёнғинда уй эгаси Ш.Э.нинг юз қисми, қўллари 22 фоиз термик куйиб, шифохонага ётқизилган.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги хонадонда газ портлашидан икки ўсмир ҳалок бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг